Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Уруш фахрийси 8 мартни ҳарбийлар табриги билан кутиб олди

2020-03-06 | Жамият

Кексаларни эъзозлаш шарқона тарбиямизда азалдан яхши одат. Уларнинг дуосини олиш, тинч ва осойишта даврларга қадар халқимиз бошидан ўтказган  кунларни ўзларидан эшитиш инсонга маънавий озуқа беради.

Уруш даврида минглаб паҳлавон йигитлар, меҳрибон оталарнинг Ватан саодати йўлида мардонавор курашганини яхши биламиз. Оловли жанг майдонларида аёллар ҳам бўлгани уларнинг довюрак ва жасурлигидан дарак беради. Биз уларни ҳар қанча эъзозласак, шунча оз. Бизни очиқчеҳралик билан кутиб олган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Мария Ивановна  шундай ватанпарвар инсонлардан бири.

8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида Мудофаа вазирлиги вакиллари, Қуролли Кучлар академияси курсантлари Мария Ивановнанинг хонадонига боришди. Тўқсон бир ёшни қаршилаётган нуридийда онахон уруш йилларидаги воқеаларни айтар экан, ҳеч қачон  у кунлар  келмасин  дея дуо қилди. Бу кунларнинг азизлиги, қанча аждодларимизнинг орзуси бўлганлигини гувоҳиман дейди. Фронт ортида жангчиларга тиббий хизмат кўрсантган аёлнинг меҳнатлари таҳсинга лойиқ.

Полковник Даврон Усмонов онахонга “Сизга биздан қандай ёрдам керак?” деган саволига. “Худога шукур, ҳамма нарсам етарли. Тинчлигимизни асраш йўлида сарҳадларда сергак бўлиб турсаларинг, шунинг ўзи катта ёрдам”, дейди фахрий онахон.

Қуролли Кучлар академияси ходимлари Мария Ивановнанинг уй ишларига ёрдам бериб, кўнглини хушнуд қилишди.

Суҳбат сўнгида Мария Ивановнага Мудофаа вазирлигининг эсдалик совғалари ва гулдаста топширилди.

 Шоҳсанам НИШОНОВА, Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться