Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Мунис аёллар айём муносабати билан муборакбод этилди
2020-03-06 | Жамият
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ катта мажлислар залида 8-март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан тадбир ташкил этилди.
Унда округ офицерлари, ҳарбий хизматчи аёллар ва турли соҳада фаолият юритаётган хотин-қизлар иштирок этишди. Сўз олганлар янгиланиш фаслининг илк айёми саналган ушбу кунда барча йиғилган тадбир сабабчиларига ўзларининг самимий табрикларини изҳор этишди.
Юксак эьтибор ва қутловлардан кўнгилллар шодликка тўлди. Тадбирнинг бадиий қисмида Қарши гарнизони ҳарбий оркестри ҳамда бошқа санъат вакиллари томонидан ижро этилган наволар кечага ўзгача файз киритиб, қатнашчиларни рақсларга чорлади.
Тадбир сўнгида мунис аёлларга округ қўмондонлиги томонидан қимматбаҳо ва эсдалик совғалари топширилди.
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ матбуот хизмати
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги