Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Мунис аёлларимизга эҳтиром кўрсатилди
2020-03-06 | Жамият
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Муҳаббат” тантаналар уйида Тошкент туман ҳокимлиги томонидан тантанали байрам тадбири ўтказилди.
Байрам тадбирига кўп йиллар турли соҳаларда самарали фаолият олиб борган фахрий онахонлар, тумандаги фаол аёллар, хотин-қизлар таклиф қилинди.
Тадбирда туман ҳокими Одилхон Рустамов иштирок этиб, мунис аёлларимизни байрам билан самимий табриклади.
Туманнинг ҳар соҳада ривожланишига, ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган, самарали меҳнати билан эл юрт ҳурматига сазовор бўлган бир қатор аёллар туман ҳокимлиги томонидан тақдирланди.
Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги