Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
8 март – Гўзаллик ва нафосат байрами!
2020-03-06 | Жамият
Аёл борки – олам мунаввар! Унинг оилада ҳам, жамиятда ҳам вазифалари, мажбуриятлари талайгина. Авлодлар занжирини давом эттириш, соғлом фарзандларни дунёга келтириш, тарбия бериш шулар жумласидан.
Юртимизда хотин-қизларга алоҳида эҳтиром кўрсатиб келинади. Жумладан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида ҳам меҳнаткаш, оила ва ишхона юмушларига чин дилдан ёндашиб, барчасига улгурадиган бир қанча хотин-қизлар фаолият олиб бормоқда.
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида меҳнат қилиб келаётган хотин-қизларимизга гўзаллик рамзи бўлган гулдаста ҳамда байрам дастурхонига таклифномалар тақдим этилди.
Тадбирда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ҳам иштирок этди ва ташкилотда фаолият олиб бораётган барча хотин-қизларни табриклади.
– Сизларни ўзингиз каби чиройли ва дилбар байрамингиз билан табриклар эканман, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахту-саодат, хонадонларингизга файзу-барака тилайман, – деди Д.Набиев.
Шунингдек, вазирнинг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, вазир ўринбосарлари Элбек Шукуров ҳамда Нодир Муродовлар ҳам ўз табрикларини йўллашди.
Баҳорнинг илк кунларида аҳл жамоамизда меҳнат қилаётган барча хотин-қизларни яқинлашиб келаётган 8 март – гўзаллик ва нафосат байрами билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги