Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

МОҚда байрам нафаси уфурмоқда

2020-03-05 | Жамият

8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами юртимиз бўйлаб катта шодиёна билан нишонланиб келинмоқда. 

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида (РСТИАМ) ушбу кун муносабати билан байрам дастури ўтказилди. Унда МОҚ ва РСТИАМ ходимлари иштирок этишди.

Байрамни Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Комилжон Худойберганов ҳамда РСТИАМ директори Абдушукур Садиков очиб беришди ва соҳада фаолият олиб бораётган хотин-қизларимизни яқинлашиб келаётган айём табриклаб, ўзларининг чиройли тилакларини билдириб қолишди.

Тадбирнинг бадиий қисмида таниқли санъаткорлар ўз чиқишлари билан тадбир иштирокчиларига катта қувонч улашдилар. Шунингдек, марказ ходимлари ҳам ўзлари тайёрлаб келган саҳна кўринишларини барчага намойиш қилишди. Тадбир якунида марказ хотин-қизларига совғалар улашилди.

Манба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Поделиться