Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Президенти "ЛУКОЙЛ" компанияси раҳбарини қабул қилди

2020-03-05 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 март куни Россиянинг «ЛУКОЙЛ» компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, жаҳоннинг етакчи энергетик корпорацияларидан бири ва Ўзбекистон нефт-газ комплексининг муҳим инвестори - "ЛУКОЙЛ" билан стратегик шерикликда сезиларли ривожланишга эришилганини алоҳида таъкидлади.

Бугунги кунда компаниянинг қўшма лойиҳаларга киритган сармоялари ҳажми 10 миллиард доллар атрофида. Йилига 8 миллиард куб метрдан зиёд табиий газни қайта ишлаш қувватига эга Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси муваффақиятли фаолият юритмоқда. Жануби-Ғарбий Ҳисор ва Устюртдаги конларни ўзлаштириш давом этяпти. Бундан ташқари, "ЛУКОЙЛ" мамлакатимиздаги ижтимоий дастурларни фаол қўллаб-қувватламоқда.

Учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Компаниянинг корпоратив бошқарув ва нефт-газ тармоғида рақамли технологияларга ўтиш борасидаги тажрибаси ва илғор ечимларини жалб этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон ҳудудида геология-қидирув соҳасида ҳамда углеводород конларини, шу жумладан, қазиб олиниши қийин бўлганларини ўзлаштириш борасида кооперацияни мустаҳкамлаш имкониятлари муҳокама қилинди.

Илмий изланишлар ҳамда энергетика сектори учун юқори малакали кадрларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш устувор йўналиш сифатида белгилаб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться