Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Япония дипломатик ва расмий паспорт эгалари учун ўзаро визасиз режимни жорий қилди

2020-03-05 | Жамият

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 17-20 декабрь кунлари Японияга қилган расмий ташрифи чоғида паритет асосда икки мамлакатнинг дипломатик ёки расмий паспорт эгалари бўлган фуқароларига визасиз кириш режимини жорий этиш тўғрисида келишувга эришилган эди.

Келишувни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ва Япония ҳукуматлари томонидан 2020 йил 1 мартдан бошлаб дипломатик ва расмий псспорт эгаларига нисбатан қуйидаги ҳолатларда қўлланилувчи визасиз кириш режимини жорий этиш бўйича тегишли чоралар кўрилди:

- дипломатик ёки консуллик фаолиятини амалга ошириш, ҳукумат вазифаларини бажариш учун мамлакатларда бўлиб туриш муддатида, жумладан улар билан доимий яшайдиган оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва вояга етмаган болалари);

- дипломатик ва консуллик фаолияти, хусусан ҳукумат топширирқларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда ташрифлар учун 90 кунгача.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться