Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ўзбектелеком" АК дунё бўйлаб машҳур Интернет хизматларини маҳаллийлаштириш ҳақида маълум қилади

2020-03-05 | Технологиялар

UZTELECOM - рақамли иқтисодиётни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратувчи ва мамлакатдаги барча Интернет фойдаланувчилари учун қўшимча қулайликлар яратувчи миллий оператордир.

Компаниянинг маълумотларни қайта ишлаш булутли маркази негизида Интернет хизматларини тақдим этадиган дунёдаги энг йирик компаниялар билан ҳамкорликда IT-гигантларининг сервер ускуналари ва кўплаб хизматлари маҳаллийлаштирилди.

Бу бутун Ўзбекистон учун муҳим бир воқеадир. Йирик интернет хизматларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллийлаштириш Интернет фойдаланувчилари ушбу хизматлар томонидан тақдим этиладиган аудио ва видео контентларни, дастурий таъминот ва бошқа контентларни юклаб олиш тезлигини оширишга ёрдам беради.

Лойиҳани амалга ошириш қуйидаги имкониятларни тақдим этади:

• барча йирик интернет хизматларининг ишини тезлаштириш ва ушбу хизматларнинг ҳар қандай сўровига тезроқ жавоб бериш;

• контентни юклаб олиш вақтини сезиларли даражада қисқартириш ва бу орқали фойдаланиш самарадорлиги ошириш.

Хизматларнинг маҳаллийлаштирилиши туфайли барча Интернет фойдаланувчилари маълумотларни тезроқ олиш ва юклаб олиш имкониятига эга бўладилар. “Пинг" кўрсаткичи камроқ бўлади, яъни хизматларга бўлган ҳар қандай сўровга жавоб/маълумотлар олиш трансмиллий тармоқ орқали амалга оширилади ва бунда фойдаланувчининг сўровига жавоб олиш вақтини қисқартиради.

Ўзбекистон ҳудудида хизматларнинг маҳаллийлаштирилиши халқаро Интернет каналини сезиларли даражада енгиллаштириши ҳам муҳим омиллардан биридир. Бу Ўзбекистоннинг барча операторлари ва провайдерларига абонентлар учун янада арзон ва тезкор таклифларни тақдим этиш имконини беради.

Шу муносабат билан республиканинг операторлари ва провайдерлари учун CDN серверларидан фойдаланиш имконияти бўлган UZ-IX тармоғининг пиринг тармоғи хизматлари учун махсус тарифлар ишлаб чиқилган ва бу орқали операторлар ва провайдерлар ўз абонентларига маҳаллийлаштирилган Интернет хизматларини тақдим этиш имконини беради. Шуни таъкидлаш жоизки, белгиланган нархлар халқаро пакетли коммутация маркази орқали халқаро Интернет-канал хизматлари нархидан сезиларли даражада, яъни 2-3 баравар паст ва бу пиринг тармоғига уланган республика оператор ва провайдерлар учун ўз абонентларига жаҳон даражасидаги энг яхши хизматларини тақдим этиш имконини беради.

“Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси аҳоли, бизнес, давлат идоралари, шунингдек Ўзбекистоннинг операторлари ва провайдерлари учун ривожланган рақамли операторга айланишга ҳаракат қилмоқда. Компания олдида турган асосий вазифа - кенг доирада қўллаш мумкин бўлган замонавий рақамли инфратузилмани тақдим этишдир. “Ўзбектелеком" АК мамлакатимиз иқтисодиётини рақамли трансформацияси учун қулай восита ва ишончли пойдевор ҳисобланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться