Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

2020 йил учун белгиланган солиқ тизими ва унинг статистик таҳлили

2020-02-27 | Жамият

2020 йил 27 февраль куни Давлат статистика қўмитасида “2020 йил учун белгиланган солиқ тизими ва унинг статистик таҳлили" мавзусида семинар ташкил этилди. Унда қўмита марказий аппарати ходимлари иштирок этди.

Семинарда Кадрлар малакасини ошириш ва статистик  тадқиқотлар институти Макроиқтисодий статистика ва миллий ҳисоблар кафедраси катта ўқитувчиси Қодирқулов Ойбек Турдибоевич мавзу юзасидан фикр билдирди.

Тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад - 2020 йил учун белгиланган солиқ тизими, солиқлар ва солиқ қонунчилигида содир бўлаётган ўзгаришлар ҳамда уларнинг иқтисодий аҳамияти билан семинар иштирокчиларини яқиндан таништиришдан иборат.

Семинар давомида 2020 йилга мўлжалланган Давлат бюджети параметрлари, бюджет-солиқ тизимига киритилган ўзгаришлар, ҳамда истиқболда кутилаётган натижалар борасида фикр алмашилди.

Шунингдек, юртимизда тадбиркорлик ва бизнесни  ривожлантириш ҳамда  яширин иқтисодиётнинг улушини камайтиришда  солиқ ислоҳотларининг аҳамияти ҳақида фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Поделиться