Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Депутатлар Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига номзодни маъқуллади

2020-02-27 | Жамият

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 27 февраль куни ўтказилган навбатдаги мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан киритилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига номзодни кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Барноев Ўктам Исоевичнинг номзоди кўрсатилган.

Муҳокамалар чоғида депутатлар Ҳукумат аъзолигига номзоднинг ҳаракат режаси юзасидан саволлар билан мурожаат қилдилар.

Ўз навбатида, Ҳукумат аъзолигига номзоди кўрсатилган Ўктам Барноев парламент аъзолари томондан кўтарилган саволларга атрофлича жавоб қайтарди ҳамда мазкур лавозимга киришганидан сўнг Ҳукумат билан парламент ўртасидаги муносабатлар янада фаол ва самарали бўлишига умид билдирди.

Савол-жавоб, муҳокамалар якунида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 221-моддасига мувофиқ, Қонунчилик палатасининг Ўктам Барноевни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига маъқуллаш ҳақидаги қарори қабул қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Поделиться