Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
«Қурилиш – UzBuild 2020»: халқаро кўргазмада соҳа сўнгги янгиликлари тақдим этилмоқда
2020-02-27 | Иқтисодиёт
Тошкентда ўтказилаётган XXI Ўзбекистон халқаро «Қурилиш – UzBuild 2020» кўргазмаси доирасида «ICCI 2020» иккинчи Халқаро қурилиш саноати анжумани бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда ֿ«Дунё» АА мухбири.
Унда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш, Инновацион ривожланиш вазирликлари, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси, Савдо-саноат палатаси вакиллари, хорижий компаниялар иштирок этди.
Тадбир, шунингдек, семинар, маъруза ва маҳорат дарслари, учрашув, янги қурилиш технологиялари ва меъморчилик ечимлари тақдимотлари ўтказилди.
Бу йилги кўргазмада 25 мамлакатдан келган 400 дан ортиқ компания ўз маҳсулот ва хизматларини тақдим этмоқда. Шундан 175 компания унда илк бор қатнашмоқда. Уларнинг 134 таси халқаро ишлаб чиқарувчилардир.
Қурилиш ва безаш материаллари, интерер, дизайн, дераза ва эшиклар, кўчмас мулк, уй қурилиши, архитектура, электр жиҳозлаш, боғ меъморлиги ва кўкаламзорлаштириш йўналишларида ташкил қилинган «UzBuild 2020» халқаро кўргазмаси 28 февралга қадар давом этади.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги