Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Астраханда Навоий кечаси
2020-02-19 | Маданият
Жорий йилнинг 13 февралида Россиянинг Астрахань давлат университетида Алишер Навоий хотирасига бағишланган адабий-мусиқий кеча бўлиб ўтди.
Тадбирда улуғ шоир ва мутафаккир, давлат ва жамият арбоби Алишер Навоий шахсининг беқиёслиги, унинг чегара билмас таланти юқори баҳоланган. Шунингдек, А. Навоийнинг нафақат Марказий Осиё давлатлари, балки бутун дунё тарихида адабий мерос сифатида чуқур из қолдирган асарлари ҳақида фикрлар алмашилган.
Мамлакатимиз ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, Ўзбекистоннинг Ростов-на-Дону шаҳридаги Бош консуллиги, Астрахань областининг Маданият вазирлиги, «Ўзбекистон» номидаги ўзбек маданияти ва санъатини сақлаш ва ривожлантириш бўйича Астрахань ҳудудий ва жамоат ташкилоти томонидан ташкиллаштирилган тадбирда Астрахань вилояти жамоатчилиги, Эрон ва Туркманистоннинг Астрахандаги Бош консуллари, маҳаллий олий ўқув юртларининг талабалари иштирок этган.
Кечада маҳаллий мактаб ўқувчилари Алишер Навоий шеърларини рус ва ўзбек тилларида ўқиб бердилар.
Кеча доирасида шунингдкек, туркий халқларнинг адабиёт арбоблари китоблари, ўзбек халқининг уй-жиҳозлари кўргазмаси намойиш қилинган.
Манба: «Правда Востока»