Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Бутунжаҳон пул ҳафталиги”га тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

2020-02-19 | Иқтисодиёт

Аҳолининг молиявий саводхонлик даражасини ошириш мақсадидаташкил этилаётганхалқаро “Бутунжаҳон пул ҳафталиги” (Global Money Week) лойиҳаси доирасида Марказий банкда 2020 йилнинг 17 февраль куни Халқаро молия корпорацияси, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, Тошкент Молия институти, Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ва тижорат банклари вакилларидан иборатишчи гуруҳнинг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда 23-28 март кунлари “Бутунжаҳон пул ҳафталиги” (Global Money Week) лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган тадбирлар режасидаги масалалар муҳокама қилинди. Ушбу ҳафталик ўз ичига  мактаб ўқувчилари ва ёшлар ўртасида танловлар, тадбиркорлар билан учрашувлар, пул музейи, тижорат банклари вабиржаларга ташрифлар каби тадбирларни ўз ичига олади.

Шунингдек, барча тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш ҳамда молиявий хизматлар фестивалини ташкил этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Мазкур тадбирлар Тошкент шаҳрида ва республиканинг барча ҳудудларида ўтказилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

Поделиться