Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Солиқ имтиёзлари қандай тартибда берилади?

2020-02-18 | Иқтисодиёт

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси билан солиқ имтиёзлари беришнинг янги принципи жорий этилди. Эндиликда солиқ имтиёзлари фақат Солиқ кодексида назарда тутилган меъёрлар бўйича берилади.

Мустасно ҳолатларда айрим солиқ имтиёзлари Президент қарори асосида жорий этилади. Алоҳида имтиёзлар ижтимоий аҳамиятидан келиб чиқиб, белгиланган солиқ ставкасини 50 фоизгача камайтириш тарзида берилиши мумкин. Бунда имтиёз муддати уч йилдан ошмаслиги белгиланган. Ушбу алоҳида имтиёзларда ҚҚС, акциз солиғи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқлар назарда тутилмайди.

Бу ҳақда 17 февраль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Ф.Умаров маълумот берди.

Шу билан бирга, янги таҳрирдаги Солиқ кодексида  молиявий қийинчиликка дуч келган корхоналарни Ҳукумат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида, солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконини бериш бўйича меъёр киритилди.

Бунда солиқ тўловчида берилган муддат мобайнида солиқларни тўлаш имконияти юзага келишига етарлича асослар мавжудлиги инобатга олинади.

Ушбу имтиёз тегишлилиги бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан тақдим этилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Поделиться