Душанбе шаҳри ҳокимлиги вакиллари Ўзбекистонга ишчи ташрифи доирасида “Ўзавтосаноат” корхонаси фаолияти билан танишди.
Учрашув давомида меҳмонлар “Ўзавтосаноат” АЖ раҳбарияти билан келгусидаги ҳамкорлик, хусусан Душанбеда енгил автомобиллар ва тижорий техника воситаларини йиғувчи завод қуриш имкониятларини муҳокама қилишди.
Шунингдек, меҳмонлар Асака шаҳридаги автомобил ишлаб чиқариш заводи, Самарқанддаги “Ўзавтотрейлер”, “Uz TruckandBusMotors”,“СамАвто”ҳамда Тошкентдаги “UzAutoMotorsPowertrain”заводлари билан ҳам яқиндан танишдилар.
Манба: ЎзА