Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёшлар учун Edu Market интерфаол-виртуал таълим дастури тақдим этилди

2020-02-17 | Таълим

Жорий йилнинг 15 февраль куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида Edu Market интерфаол-виртуал таълим дастурининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Президентмиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатида тараққиётга эришиш учун рақамли билимлар ва замонавий ахборот технологияларини эгаллашимиз зарур ва шарт эканлигини таъкидлаган эди.

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ёшларга замонавий технологиялар ёрдамида билим бериш мақсадида Edu Market лойиҳасини ишлаб чиқди.

Мазкур платформа Game Zale компанияси томонидан яратилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Инновация, технология ва стратегия маркази томонидан татбиқ қилинган.

Платформа замонавий технологиялар дунёсида болаларнинг ривожланиш машқлари шаклида (ёшга қараб синфларни танлаш орқали) тенг имкониятларни таъминлаш, IT кўникмалар ҳамда диққат, хотира ва мантиқий фикрлашни ривожлантиришга қаратилган.

Ушбу платформа таълим фаолиятида янги усул ва услубларни яратиб, унинг сифатини ошириш учун катта имкониятларни тақдим этади. Шубҳасиз, бу ўқитувчининг ўқув ва илмий-тадқиқот фаолиятида ўз устида ишлаш лозимлигини талаб қилиб, ўқувчиларнинг билим фаоллигини оширади. Ўқув жараёнини янада ёрқинроқ ва қизиқарли қилади.

Ҳозирги кунга келиб, платформанинг демо-версияси Тошкент шаҳридаги 94-умумтаълим мактабида бошланғич синф ўқувчилари орасида синовдан ўтказилди. Edu Market болаларнинг таълимга қизиқишини оширишда самарали ўқитиш воситаси бўлиб хизмат қилади.

Платформанинг таркибий қисмларига виртуал мактаб, виртуал кутубхона, онлайн ўқитиш тизими, ўқувчиларнинг онлайн ўзлаштириш статистикаси, ўқув машғулотларини муваффақиятли якунлаш учун ўқувчиларни рағбатлантириш тизими ва бошқалар киради.

Илованинг демо-версиясини синовдан ўтказишда энг юқори балл тўплаган ғолиблардан бири 94-мактабнинг 1-“Г” синф ўқувчиси Сафира Дусмухамедова Edu Market ҳақида шундай деди: «Менга дастур биринчи фойдаланишдаёқ ёқди, у жуда мароқли ва қизиқарли дастур экан. Унинг ёрдамида сиз янги билимларни ўрганишингиз мумкин. Мен ҳаммага Edu Market дан фойдаланишни маслаҳат бераман».

Тошкент шаҳридаги 94-ўрта мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Дания Аминова Edu Market ҳақида: «1-синф ўқувчиларини кузатар эканман,  болаларнинг кўзларида шижоат ва иштиёқни кўрдим. Мазкур платформа ҳар томонлама сайқалланиб яратилган. Муайян тилда сўзлашиш тўсиғига учраган ўқувчилар қолган тенгдошлари билан бирга баравар, иштиёқ билан машқларни ишлаб, аксарияти яхши натижаларга эришди. Шундан англаш мумкинки, ўқувчиларда илм олишга иштиёқ пайдо бўлди ва янги билимларга ўрганишга қизиқиш ортди».

- Ҳозирги кунда ўқувчилар кўп вақтини смартфон ёки планшетлардан фойдаланиб ўтказади. Шуни инобатга олиб, болаларга вақтларини самарали фойдаланишлари учун янги платформани яратдик. Edu Market лойиҳаси орқали уларга билим олиш учун янги имконият бериш билан бирга билим олиш қизиқ эканини кўрсатмоқчимиз. Келажакда Edu Market тизими орқали ёшлар учун фойдали, касб эгаллаш имкониятини берувчи маълумотлар бериб бориш режалаштирилган. Жумладан, юқори синф ўқувчиларига интернет орқали қонуний пул ишлаш имкониятларини ўргатиш ҳам режалаштирилган. Бу эса уларнинг келажакда қўшимча даромад топишларига имконият яратади, - деди Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов.

Тантанали маросим давомида платформани синовдан ўтказиш танловида машқларни муваффақиятли бажарган энг яхши топ-10 рейтингга кирган ўқувчиларга тадбир ташкилотчилари томонидан сертификат ва совғалар билан тақдирланди.

Google Play Market

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться