Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ССП томонидан туман ва шаҳарларда тадбиркорларга янада қулайлик яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганиб чиқилмоқда

2020-02-17 | Иқтисодиёт

Маълумки, республикамизда тадбиркоркликни янада ривожлантириш, уларга кенг имконият ва қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Ушбу чора-тадбирларни амалга оширишда Савдо-саноат палатаси ва унинг таркибий тузилмалари тегишли ҳудудий ҳокимликлар ва идоралар билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.

Жойларда тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг муаммо
ва масалаларини кўриб чиқиш, ҳал этиш ва уларга хизмат кўрсатишда Давлат хизматлари, Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари ҳамда Бош вазирнинг жойлардаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг ўзаро ҳамкорлиги ҳамда жойлашуви муҳим аҳамият касб этади.

Шу асосда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2019 йил 18 декабрдаги 28731-хҳ-сонли топшириғига асосан, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари биносида Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари жойлаштириш вазифаси белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг бошқарма бошлиғи Д.Хамраев ва Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи С. Эргашевлар Тошкент вилояти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентнинг ПФ-5087-сон Фармони талабидан келиб чиқиб, тадбиркорларга бизнес-хизматларидан бир жойнинг ўзида фойдаланиш имкониятини яратиш, Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари ва Давлат хизматлари кўрсатиш марказларини қўшма жойлаштириш орқали тадбиркорларга янада қулайлик яратиш борасида амалга оширилган ишларни Тошкент вилоятининг  Янгийул шаҳар, Янгийўл туман, Зангиота, Қуйичирчиқ, Ўртачирчиқ, Нурафшон, Пскент, Чиноз, Бўка, Оққўрғон ва Тошкент туман (шаҳар)ларида ўрганиб чиқишди.

Ўрганиш жарёнида, Савдо-саноат палатаси туманда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, тадбиркорларга хизмат кўрсатишда қулай имкониятлар яратиш ва ортиқча оворагарчиликларсиз бизнес хизматларидан фойдаланиш ташкил этиш ва Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари раҳбарларининг вакант иш ўринлари салоҳиятли етук кадрларни тавсия қилиш ва тайинлаш масаласи ҳокимлик мутассадилари билан келишилган ҳолда кўриб чиқилди.

Бу каби тадбирлар республиканинг барча ҳудудларида ўтказилиши режалаштирилган. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Поделиться