Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда биринчи марта робототехника бўйича "RoboTech" республика танлови бўлиб ўтади

2020-02-12 | Технологиялар

IT Парк ҳузуридаги IT-марказ, Ревочаин Течнологй МЧЖ билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида, мактаб ўқувчилари орасида Ўзбекистонда биринчи робототехника танлови -"RoboTech" ўтказилишини эълон қилади.

Танловнинг мақсади:

робототехника соҳасида ёшлар ўртасида ижодий фаолликни ривожлантириш ва муҳандислик ихтисосларини шакллантириш;

таълим муассасалари ўқувчилари орасида техник моделлаштиришни оммавийлаштириш; истеъдодли ва иқтидорли ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, уларни ижодий фаолиятга жалб этиш.

"RoboTech"нинг ўзи уч босқичдан иборат бўлади: туман ва шаҳар танлови; минтақавий танлов; Республика танлови (финал).

Туман, шаҳар ва минтақавий танлов ғолиблари Интро танлови доирасида аниқланади, унда ҳар бир жамоа ўз роботининг имкониятлари, шунингдек, унинг техник ноёб кобилиятларини намойиш қилиши керак.

Интро танловга қуйидагилар киради: лойиҳа ҳақида ҳикоя ва робот ва / ёки ўйин ҳолати (10 дақиқадан кўп бўлмаган); ҳайъат аъзоларининг саволларига жавоблар (5 дақиқадан ошмаслиги керак);

"X" махсус вазифаси, унда қатнашувчилар ўзларининг роботлари учун дастур ёзишлари ва роботда аввал мавжуд бўлмаган функцияларни бажара олишини кўрсатишлари керак.

Робот бажариши керак бўлган вазифани ҳакамлар ҳайъати белгилайди.

2020 йил июн ойида бўлиб ўтадиган мусобақанинг финалида ҳар бир минтақадан энг яхши 14 жамоа учта мусобақанинг бирида қатнашади: "Robot sumo", "Line Follower", "Freestyle":

• Robot sumo - анъанавий япониялик сумода бўлгани каби, рақиблар ҳам жанг қилишлари керак ва ўз рақибини рингдан нокаутга учратган робот ғолиб бўлади.

Ушбу мусобақанинг ўзига хос "вазн тоифалари" мавжуд:

Mega Sumo (20 х 20 цм, 3 кг)
Mini Sumo (10 х 10 цм, 500 г)
Mikro Sumo (5 х 5 цм, 100 г)
Nano Sumo (2.5 х 2.5 цм, 25 г)
Humanoid Sumo (50 х 20цм, 3 кг)
Lego Sumo (15 х 15 цм, 1 кг)

• Line Follower - ушбу мусобақада робот оқ фонда қора чизиқ бўйлаб юради. Белгиланган маррага биринчи бўлиб етиб боргани ғолиб саналади.

• Freestyle - ушбу тоифада иштирокчилар ўз роботининг технологик афзалликлари ва қулайликларини намойиш этишлари керак бўлади.
Баҳолаш мезонлари: ижодий ёндошиш; аҳамиятлилик; илмийлик ; маҳоратнинг сифати; мураккаблик; қизиқарлилик; тақдимот сифати; жамоада ишлаш, зукколик.

Ғолиблар қуйидагича тақдирланадилар :
1-ўрин - Тошкент ахборот технологиялари университетида ўқиш учун шартнома тўлови + ноутбук;
2-ўрин - ноутбук + LEGO mindstorm жамланмаси;
3-ўрин - LEGO mindstorm жамланмаси.

Танловда 8 дан 11-синфгача бўлган ўқувчилар қатнашиши мумкин, иштирок этиш мутлақо бепул.

Онлайн рўйхатдан ўтиш орқали мурожаат қилишингиз мумкин: http://bit.ly/robofest_uzb

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться