Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ЁЭК ислоҳотларига халқаро экспертларнинг тажрибаси ёрдам беради
2020-02-06 | Иқтисодиёт
Жаҳон банки Ўзбекистон ёқилғи-энергетика комплексини ислоҳ қилишга, шу жумладан, халқаро экспертларни жалб қилиш орқали кўмаклашмоқда. Тошкентда 2020 йил 6 февралда бўлиб ўтган энергетика вазири Алишер Султоновнинг ЖБ делегацияси аъзолари билан учрашуви ана шу мавзуга бағишланди.
Жаҳон банки делегацияси таркибига ЖБ нинг энергетика масалалари бўйича Етакчи мутахассиси Хусам Бейдес бошчилигидаги энергетика соҳаси мутахассислари кирган.
Учрашув давомида Ўзбекистон энергетика вазирига энергетика бўйича мустақил маслаҳатчи Будак Дилли (Туркия) таништирилди, у мамлакатнинг энергетика соҳасидаги ислоҳотлар жараёнининг таҳлили ва уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади.
Таъкидлаш керакки, Жаҳон Банки кўмагида Президентнинг 23.10.2018 йилдаги 3981-сонли қарори билан тасдиқланган мамлакат энергетика секторини ислоҳ қилиш бўйича Йўл харитаси ишлаб чиқилган ва қабул қилинган.
Ҳозирги пайтда Йўл харитасида кўзда тутилган чора-тадбирларнинг ижроси белгиланган муддатларда амалга оширилмоқда.
Энергетика соҳасини ислоҳ қилиш жараёнига кўмаклашиш доирасида Жаҳон Банкининг энергетика соҳасидаги эксперти Будак Диллининг мамлакатга биринчи ташрифи 2019 йилнинг 9-13 сентябрида бўлиб ўтган. Сафар давомида қатор учрашувлар ўтказилди, энергетика секторининг жорий ҳолатини яхшилаш бўйича маслаҳатлар ва тавсиялар бериш бўйича навбатдаги қадамлар белгилаб олинди. Электроэнергетика бозорини танлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилди. Уларнинг натижалари бўйича Б.Дилли томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги “Электроэнергетика тўғрисида”ги қонунининг таҳлили ва ўзининг мулоҳазалар келтирилган биринчи ҳисоботи, қонунга киритилиш зарур бўлган тавсиялари тақдим қилинди.
Экспертнинг бу галги ташрифи давомида энергетика бозорининг истиқболли ривожланиши бўйича таклиф қилинаётган моделлари муҳокама қилинмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги