Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Деҳлида "Ҳиндистон - Марказий Осиё" ишбилармонлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди
2020-02-06 | Иқтисодиёт
6 февраль куни Деҳлида (Ҳиндистон) "Ҳиндистон-Марказий Осиё" ишбилармонлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Ҳиндистон ССП президенти С.Редди, Ўзбекистон Республикаси ССП раиси А. Икромов, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг махсус элчиси Б.Сарсенбаев, Тожикистон Республикаси ССП раисининг ўринбосари О. Саногов, Туркманистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Ш.Гелдйназарова, Қирғизистон Республикаси ССП вакили Б.Калибек углу.
Учрашув якунлари бўйича томонлар иш қоидалари ва Ишбилармонлар кенгашининг қўшма декларацияси тўғрисида келишиб олдилар.
Ўзбекистон Республикаси ССП раиси А. Икромовнинг Ҳиндистонга ташрифи давом этмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси