Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Озарбайжон Ташқи ишлар вазири билан учрашув

2020-02-06 | Сиёсат

2020 йилнинг 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Боку шаҳрида Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазири Элмар Мамедяров билан учрашди.

Турли соҳаларда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатларнинг ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни фаоллаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Ўтган йили икки томонлама савдо айланмасининг юқори суръатда ўсганига қарамай, томонларда ўзаро савдони янада жадаллаштириш учун улкан имкониятлар мавжудлиги қайд этилди. Ўзбекистон ТИВ раҳбари Озарбайжон ишбилармон доираларини жорий йилнинг 5-6 март кунлари бўлиб ўтадиган биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумига таклиф қилди.

Учрашувда парламентлараро мулоқотни, ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштириш, транспорт-коммуникация, логистика, туризм ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Музокараларда халқаро тузилмалар, хусусан Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий кенгаш) ва МДҲ доирасидаги муносабатларга доир масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться