Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Равшан Эрматов Тошкент вилоятида футболнинг ривожи йўлида амалга оширилаётган ишлар билан танишди

2020-02-06 | Спорт

Мамлакатимизда футболни оммалаштириш, айниқса, болалар ва аёллар футболини ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада жойларда футбол стадионлари ва футзал заллари барпо қилинмоқда. Шунингдек, мавжудларида шароитларни яхшилаш бўйича реканструкция ишлари олиб борилмоқда.

Кеча, 5 февраль куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Тошкент вилояти бўйлаб футболнинг ҳуддулардаги ривожи йўлида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Эрматов шу куни Тошкент вилоятида жойлашган спорт мактабларининг футбол стадионлари ва футзал заллари ҳолати билан танишиб, у ерда машғулот ўтказаётган ёш футболчилар билан учрашди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться