Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Робототехника ва дастурлаш технологиялари соҳасида ёшларнинг интелектуал салоҳияти намойиш этилди

2020-02-06 | Технологиялар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташаббуси билан Амити университетида робототехника бўйича тақдимот, кўргазма ва маҳорат дарслари ташкил этилди.

Дастлаб, талаба ёшларга ахборот технологиялари тизими олдида турган долзарб вазифалар, ёшларни ахборот ва коммуникация соҳасига бўлган қизиқишини янада ошириш, дастурлаш асослари, робототехника, компютер ўйинлари ва киберспортни ривожлантириш ишларига кенг жалб қилишга қулай шарт-шароитлар яратиш, уларга замонавий рақамли технологиялар, электрон тижорат йўналишларини ўргатиш мақсадида амалга оширилаётган йирик лойиҳалар хусусида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек учрашувда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 27 декабрда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда ёшлар билан учрашуви чоғида ёшларни қўллаб-қувватлашга доир билдирган таклифлари ҳам ўрганилди. Давра суҳбатида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг 3-йўналиши доирасида қилинаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Тадбирда “Robotics lab” келажак технологиялари компанияси ва Мухаммад ал-Хоразмий номидаги АКТ йўналишига ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари ўз қўллари билан ясаган турли хилдаги роботлари билан иштирок этдилар.

Мутахассислар томонидан бугунги кунда ёшларни робототехникага қизиқтириш йўлида олиб борилаётган ишлар, ёшлар томонидан ишлаб чиқарилган робот ва техникалар, уларни ҳаракатга келтириш учун дастурлар, дастурлаш тиллари ҳақида кенг тушунчалар бериб ўтилди. Шунингдек жаҳон миқёсида роботларга бўлган талаб, уларни инсон хаётидаги аҳамияти, иқтисодиётнинг турли жабҳаларида, я‘ни инсон етиб бориши қийин бўлган жойларда роботлардан фойдаланиш иш унумдорлигини оширишга катта фойда келтириши, алгоритмлаш, дастурлаш ва робомуҳандислик тўғрисида ҳам маълумотлар берилди.

Маърузачилар томонидан талабаларга C, C++, Objective C, Swift, Kotlin, Android, VMICRO, Java, Python, RxJava, Firebase, Unity ва шу каби бошқа дастурлаш тиллари ҳақида ҳам кенг тушунчалар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться