Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистоннинг 25 стартап компанияси вакиллари “Сколково”да малака оширмоқда

2020-02-04 | Инновация

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси Янги технологияларни жорий этиш ва тижоратлаштириш марказини ривожлантириш нотижорат жамғармаси (“Сколково” жамғармаси) билан 2019 йил 20 ноябрдаги имзоланган битимга асосан Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Ўзбекистоннинг 25 та стартап компаниялари вакиллари “Сколково” инновацион марказига Ўзбекистон учун навбатдан ташқари ташкил этилган “Софтлендинг” дастури асосида малака ошириш учун 2 февраль куни Москва шаҳрига жўнатилди.

“Сколково” Инновация маркази томонидан йилига уч марта – апрель, июнь, октябрь ойларида ташкил этиладиган “Софтлендинг” дастури иштирокчилари илғор мамлакатларнинг инновацион тузилмаси, бозор салоҳияти, “Сколково” инновация марказининг шериклари, хорижий юқори технологик компаниялар фаолияти билан танишадилар. Дастур давомида иштирокчиларга тегишли соҳа менторлари, муваффақиятга эришган тадбиркорлар ва “Сколково” мутахассислари инновацион тадбиркорлик қоидалари ва юридик шахс ташкил этиш босқичида юзага келиши мумкин бўлган хатарларни қандай камайтириш кераклиги ҳақида батафсил маълумот берадилар. Ўзбекистондаги ислоҳотлар, стартап экотизимининг шиддат билан ривожланаётганини инобатга олиб, россиялик ҳамкорларимиз юртдошларимиз учун навбатдан ташқари ўқув дастури ташкил этганлари диққатга лойиқдир.

Дастур иштирокчиларига “Сколково“ технопарки коворкинг марказидан бепул фойдаланиш учун иш ўрни ажратилади ва миллий маҳсулотларни янги бозорга олиб чиқиш учун “Сколково” технопарки резиденти бўлиш учун имкониятлар очилади. Бир ҳафта давом этадиган ўқув дастури давомида стартапчиларимиз олган билим, малака ва кўникмаларидан ўз бизнесларини ривожлантиришда фойдаланишлари кутилмоқда. Бунда стартаплар учун хос бўлган хатарларни камайтириш муҳим аҳамият касб этади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться