Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Turkish Open” мусобақасини 4 та медаль билан бошладик
2020-02-04 | Спорт
Туркиянинг Истанбул шаҳрида таэквондо WT бўйича “Turkish Open-2020” халқаро мусобақаси старт олди. Регламентга кўра, мусобақанинг биринчи кунида катталар ўртасидаги беллашувлар ўтказилди.
Ушбу кун дастурида терма жамоамизнинг 4 нафар вакили шоҳсупага кўтарилди. +73 килограмм вазн тоифасида Светлана Осипова терма жамаомизнинг ҳозирча ягона бўлиб турган олтин медалига эгалик қилди. Шунингдек, Мадинабону Маннопова (-49 кг) ҳамда Жасурбек Жайсунов (-68 кг) кумуш медаль билан тақдирланган бўлсалар, ўсмирлар Олимпиадаси совриндори Улуғбек Рашитов (-63 кг) бронза медалини қўлга киритди.
Олтин медаль – Светлана Осипова
Кумуш медаль – Мадинабону Маннопова
Кумуш медаль – Жасурбек Жайсунов
Бронза медаль – Улуғбек Рашитов
Афсуски, терма жамоамизнинг етакчи вакиллари Дмитрий Шокин (+87 кг) ҳамда Никита Рафалович (-80 кг) мазкур мусобақада медаллар учун курашни эрта тарк этишди. Бугун ва эртага ўсмирлар ҳамда кадетлар ўртасида баҳслар бўлиб ўтади.
Манба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси