Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳокимликлар масъуллари учун ўқув -семинар

2020-02-04 | Технологиялар

Жорий йил 3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари иштирокида малака ошириш ўқув-семинарида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Содиқов маъруза қилиб ўқув-семинари иштирокчилари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Тадбирда маъруза қилган АКТ вазири Ш.Содиқов Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг парламентга 2019 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2020 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатномаси бутун халқимиз томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинганини ва Мурожаатда мамлакатимиз тараққиётининг муҳим йўналишлари, халқимиз фаровонлигини таъминлашга хизмат қиладиган долзарб масалалар ўз аксини топганини таъкидлади.

Ўқув-семинарида Рақамли иқтисодиётни жадал ривожлантириш, инсон фаолиятининг барча соҳаларига рақамли технологияларни кенг жорий этиш, иқтисодиётнинг реал секторида ишлаб чиқариш ва бошқариш тизимларини автоматлаштиришда маҳаллий ҳокимликларнинг долзарб вазифаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Иштирокчилари билан бўлиб ўтган семинар очиқ мулоқот тарзида ўтказилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться