Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Осиё Тараққиёт банки билан ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

2020-01-31 | Иқтисодиёт

Давлат активларини бошқариш агентлигида ОТБнинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Унда Агентлик ва ОТБнинг 2020 йилдаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Агентлик тизимида амалга оширилган ўзгаришлар ва давлат улуши мавжуд корхоналарда корпоратив бошқарувни ривожлантириш бўйича қилинаётган режалаштирилган ишлар ҳақида маълумот берилди. Бунда, асосий эътибор кузатув кенгашларига мустақил аъзоларни жалб қилишга қаратилаётганлиги билдирилди.

ОТБнинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонасининг хусусий секторни ривожлантириш ва молиявий масалалар бўйича эксперти корпоратив бошқарув, хусусийлаштириш борасидаги ислоҳотларда Агентлик билан фаол ҳамкорлик ўрнатишга тайёр эканини билдирди.

Шунингдек, тадбирда кўплаб давлат корхоналарида хусусийлаштиришга тайёрлашда мавжуд камчиликлар етарли эканини турли халқаро рейтинг кўрсаткичлари, халқаро стандартлар жорий этилмаганлиги, корхона ҳақида инглиз тилида маълумотлар йўқлиги ва бундай корхоналарга ҳар томондан амалий кўмак берилиши таъкидланди.

Қолаверса, хорижий инвесторларни танлаш ва улар билан ишлашда консалтинг хизмати кўрсатилиши лозимлиги маълум қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

Поделиться