Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Ўзавтосаноат» АЖ ҳамкорлик доирасини кенгайтирмоқда

2020-01-29 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 28 январида Қозоғистонда «Ўзавтосаноат» АЖ ва Қозоғистоннинг «Группа компаний Аллююр» АЖ вакиллари моделлар қаторини ва экспорт ҳажмини кенгайтиришга ҳамда янги дилер корхоналар тузишга хизмат қиладиган ҳамкорликнинг янги босқичига ўтишга келишдилар.

«Ўзавтосаноат» АЖ  «Экспортная страховая компания «Kazakh Export» АЖ билан ҳамкорлик тўғрисида, шунингдек  «СариаркаАвтоПром» корхонаси билан 50 миллион доллар қийматида машина бутловчи қисмларини етказиб бериш тўғрсида битим имзолади. Битимлар имзоланиши жараёнида Қозоғистон Рсепубликаси Бош вазири Аскар Мамин иштирок этди.

Қозоғистон Рсепубликаси Бош вазири Аскар Мамин Миллий автомобиль павильонига ташриф буюрди. У ерда Бош вазир ва бошқа турли идоралар раҳбарлари Ўзбекистон автосаноатининг янги ва истиқболли моделлари билан танишдилар. Янги моделларга Қозоғистон Рсепубликаси ички ишлар вазирлиги ва бошқа идоралар раҳбарияти томонидан катта қизиқиш билдирилди, деб хабар беради «Ўзавтосаноат» АЖ матбуот хизмати.

Манба: «Правда Востока»

Поделиться