Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ака-ука рассомлар кўргазмаси

2020-01-29 | Маданият

Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида андижонлик рассомлар ака-ука Нўъмонжон ва Абдуллажон Холмирзаевларнинг Ўзбекистон бўйлаб сайёр кўргазмаларининг якунига бағишланган “Нигоҳ” номли кўргазмаси бўлиб ўтди.

Кўргазмада иккала рассомнинг халқимизнинг миллий анъаналари, турмуш тарзи, қадриятлари ва урф-одатлари акс этган 70 дан ортиқ ишлари намойиш қилинди.
 
Нўъмонжон Холмирзаев 1980 йили Андижон педагогика билим юртини тамомлаб, 1980-1984 йилларда Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университетининг “Бадиий графика” йўналишида таҳсил олган.
 
Абдуллажон Холмирзаев эса мактабни битиргач, акаси ортидан бориб, П.Беньков номидаги рассомлик билим юртида таҳсил олган. Коллежни тамомлагач, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ўқиган.
 
Ака-ука рассомлар ижод соҳасида алоҳида дид ва қарашлари билан ажралиб туради. Буни улар яратган асарларни кузатгандагина англаш мумкин.
 

Гулноза БОБОЕВА, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться