Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳокимлар пойтахтда малака оширмоқда

2020-01-27 | Жамият

Айни пайтда пойтахтимиздаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари малака ошириш ўқув-семинари бўлиб ўтмоқда.

10 кунлик машғулотлар давомида тингловчилар “Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” асосида “Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш”, “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш”, “Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш”, “Қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда чорвачиликни ривожлантириш”, “Ижтимоий соҳани ривожлантириш” ва “Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни амалга ошириш” каби йўналишларда билим ва кўникмаларини ошириш имконига эга бўладилар.

Ўқув-семинари давомида қатнашчилар республикамизнинг асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларининг ҳудудлар бўйича таҳлили ва илғор хорижий давлатлар тажрибалари асосида мавжуд муаммолар, уларнинг амалий ечимларидан иборат бўлган маълумотлар ҳамда Тошкент шаҳри ва вилоятида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнлари билан яқиндан танишадилар.

Ўқув машғулотлар мамлакатимизнинг ҳар бир соҳасидаги етук мутахассислари, вазирлик, идора ва ташкилотларнинг раҳбарларидан таркиб топган жами 91 нафар маърузачилар томонидан 40 та мавзу доирасида 108 та йўналишда олиб борилади.

Ўқув-семинарлари давомида тингловчилар ўзларининг ҳудудларига хос бўлган амалий муаммолар ечимига замонавий ёндашувлар ва эксперт хулосаларига таянган ҳолда таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишади ҳамда машғулотлар якуни бўйича ҳудудларни ривожлантириш юзасидан тақдимотлар ўтказишади.

Тадбирда Олий Мажлис Сенати Раиси Т. Норбоева, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов сўзга чиқди ва нутқ сўзлади.

Раҳим Шерқулов.

Манба: «Халқ сўзи»

Поделиться