Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мaълумоти
2020-01-27 | Жамият
Ижтимоий тармоқларда вазирлик томонидан ўтказилган видеоселекторга асосланиб, Меҳнат вазирлигида меҳнат қонунчилигига амал қилинмаётгани хусусида хабарлар тарқалди.
2020 йилнинг 1 январидан меҳнат муносабатларини тартибга солишда янги Ягона миллий меҳнат тизими амалиётга жорий этилди. Бунинг натижасида меҳнат шартномалари электрон тарзда тузилиб, меҳнат дафтарчаси электрон юритила бошланди. Ягона миллий меҳнат тизимини жорий этиш бутун Республика бўйлаб давом этяпти. Юртимизда фаолият юритаётган корхоналарнинг кадрлар билан ишловчи мутахассисларида эса айни тизим бўйича қатор саволлар юзага келиши табиий. Уларнинг мурожаатларига атрофлича жавоб бериш, шунингдек, Ягона миллий меҳнат тизимини самарали амалга ошириш, маълумотлар базасининг тез ва сифатли шаклланишини таъминлаш мақсадида 22 январь куни соат 17.00да видеоселектор йиғилиши ўтказилган.
Мазкур йиғилиш 17.58 да тугаган. (Қуйида буни тасдиқловчи суратлар илова қилинган).
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги шу ва вазирлик фаолиятига оид бошқа ахборотлар ҳаққонийлигини ўрганишни, текширилмаган ахборотларни тарқатмасликни ҳамда ўқувчилардан асосланмаган маълумотларга ишонмасликни сўрайди.
Эслатиб ўтамиз, вазирлик фаолиятига оид барча ахборотларни бизнинг қўйидаги расмий сайтимиз ҳамда ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз орқали олишингиз мумкин.
Телеграм канали: https://t.me/mehnatvazirligi
Фейсбук саҳифаси: https://www.facebook.com/www.mehnat.uz/
Инстаграм саҳифаси: https://www.instagram.com/mehnat_vazirligi/
Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги