Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Энг яхши интеллектуал мулк объектлари учун "Best IP - 2020" танлови эълон қилинади
2020-01-27 | Инновация
Танлов Республикада энг яхши интеллектуал мулк объектларини аниқлаш ва ҳуқуқ эгаларини мукофотлаш орқали ихтирочилик ва илмий-техникавий ижодни рағбатлантириш, инновацион фаолликни ошириш, янги техника, технология ва рақобатбардош маҳсулотларни яратишга кўмаклашиш ҳамда ёшларни инновацион ишланмаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилмоқда.
Танловда иштирокчилар қуйидаги номинациялар бўйича тақдирланади:
- "Енг яхши ихтиро";
- "Енг яхши фойдали модел"
- "Енг яхши саноат намунаси"
- "Енг яхши ЭҲМ учун яратилган дастур ва маʼлумотлар базаси"
- "Енг яхши селекция ютугʼи обʼектлари"
- "Оʼсмирлар оʼртасида энг яхши ЭҲМ дастури муаллифи"
Танлов шартлари қуйидагилардан иборат (Объектларни баҳолаш ва танлаб олиш мезонлари) :
Танловга сўнгги 3 йил (2017-2019 йиллар) давомида муҳофаза ҳужжатлари олинган ва амалда сақлаб турилган ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари ҳамда маҳаллий муаллифлар (ҳуқуқ эгалари) томонидан ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базалари ҳамда селекция ютуқлари қабул қилинади.
Танловнинг ўсмирлар ўртасидаги энг яхши ЭҲМ учун дастур муаллифи номинацияси йўналиши бўйича 18 ёшдан ошмаган (танлов эълон қилингунга қадар 18 ёшга тўлган) ўзининг ЭҲМ учун яратилган дастурига эга бўлган шахслар ҳужжатларни топшириши мумкин.
Танлов иштирокчилари қуйидаги ҳужжатларни тақдим қиладилар:
- Низомнинг 1-иловасига мувофиқ танловда иштирок этиш учун ариза;
- муҳофаза ҳужжати (лари)нинг нусхаси;
- объектдан фойдаланиш далолатномаси ёки объектни фойдаланишга тайёрлиги тўғрисидаги бошқа ҳужжат (тажриба ёки саноат синови далолатномаси, лицензия шартномаси, тадбиқ қилиш далолатномаси ва ш.к.)
Илгари ўтказилган танловларда мукофотли ўринларни эгаллаган муаллифлар ёки ҳуқуқ эгаларининг аризалари Низомга мувофиқ ўтказиладиган танловда кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
Иштирок этиш учун ҳужжатлар иш кунлари соат 9:00дан 17:00гача қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100000, Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 59-уй.
Ҳужжатлар энг яхши интеллектуал мулк объектлари учун "Best IP - 2020" танловига" деб кўрсатилган ҳолда топширилиши лозим. Кўриб чиқиш учун қабул қилинган ариза ва ҳужжатлар танлов иштирокчиларига қайтарилмайди ва уларга тақризлар берилмайди.
Шунингдек, танловга ҳужжатлар электрон тарзда tanlov.ima.uz электрон манзилида ҳам қабул қилинади.
Маълумот учун телефонлар: (0 371) 232-50-13, 232-50-27, 232-50-40.
Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар 2020 йилнинг 20 январидан 2020 йил 10 апрелига қадар қабул қилинади. Танлов ғолиблари "26 апрель - Халқаро интеллектуал мулк куни" арафасида эълон қилинади.
Танлов тўғрисидаги батафсил маълумот билан танлов низомида танишишингиз мумкин.
Танлов низоми
Танловда иштирок этиш учун ариза
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги