Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Савдо-саноат палатаси томонидан яна бир тадбиркорлик субъектининг маанфатлари ҳимоя қилинди
2020-01-24 | Иқтисодиёт
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят худудий бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатлари бузилиши билан боғлиқ вазиятларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда.
Шу жумладан, 2019-йилнинг январь ойида “Фарғонаазот” Ажнинг маанфатларини ҳимоя қилиш мақсадида, Қарши туманлараро Иқтисодий судига Қашқадарё “Агрокимёхимоя” АЖга нисбатан 9 377 907 598 сўм миқдоридаги қарзни ундириб бериш юзасидан даъво аризаси киритилди.
ССП томонидан киритилган мазкур даъво аризаси Қарши туманлараро Иқтисодий суди томонидан кўриб чиқилиб, тўлиқ қаноатлантирилди. Натижада “Фарғонаазот” АЖнинг фойдасига яъни 9 377 907 598 сўм асосий қарз, 86 468 933 сўм жарима, 16 218 сўм почта ҳаражати ундирилди ва даъвогарнинг қонуний манфаатлари тикланди.
Агар сизнинг тадбиркорлик фаолиятингизда ҳам шунга ўхшаш муаммолар юзага келса Савдо-саноат палатасига ҳамда @SSP_press телеграм аккаунтига мурожаат этишингиз мумкин.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси