Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сингапур компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди

2020-01-24 | Иқтисодиёт

Сув хўжалиги вазирлигида Сингапурнинг “Indorama Corparation Pte. Ltd” компанияси директори Пракаш Кежривал бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 августда  қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида “Индорама” (Сингапур) компанияси томонидан замонавий пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар муҳокама қилинди.

Қарорга асосан “Ўзбекистон Республикасида замонавий пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш” лойиҳаси доирасида 2019–2023 йилларда 340 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш назарда тутилган. Шу мақсадда, Сингапур компанияси Сирдарё вилоятининг Сардоба ва Оқолтин, Қашқадарё вилоятининг Нишон ва Касби туманларида қарийб 50 минг гектар майдонда пахта хомашёсини етиштириш режалаштирилган.

Учрашувда томонлар мазкур ҳудудларда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ирригация ва дренаж тармоқларини тозалаш ва таъмирлаш, экинларни ўз вақтида ва кафолатли сув билан таъминлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги

Поделиться