Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини тасдиқлаш тўғрисида
2020-01-22 | Ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг номзодини тасдиқлаш тўғрисидаги тақдимномасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
1. Арипов Абдулла Нигматович Ўзбекистон Республикаси Бош вазири этиб тасдиқлансин.
2. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатасининг Спикери Н.Исмоилов
Тошкент шаҳри, 2020 йил 21 январь
Манба: ЎзА