Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича Республика очиқ турнирига старт берилди

2020-01-20 | Спорт

Бугун пойтахтимизда қиличбозлик бўйича “Тошкент юлдузлари” номли Республика очиқ турнири старт олди. Мусобақа қиличбозликнинг шпага, рапира ва сабля йўналишлари бўйича 10-13 ёшли спортчилар ўртасида бўлиб ўтмоқда.

Иккинчи бор ташкил қилинаётган мазкур турнир дастлабкисидан фарқли ўлароқ МДҲ вакилларининг иштироки билан ўз нуфузини янада яхшилашга муваффақ бўлди. Регламентга кўра, “Тошкент юлдузлари” яккалик йўналишида ўтказилади ва бугун шпага қуролида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди. Қуйида шоҳсупага кўтарилган спортчилар номини келтириб ўтамиз:

2007-2008 йилда туғилган спортчилар орасида:
Ўғил болалар:
1. Жаҳоншоҳ Апсетеров – Қорақалпоғистон
2. Саидакбар Аҳмедов – Тошкент вилояти
3. Азиз Нийетбаев – Қорақалпоғистон
3. Батир Успанов – Қорақалпоғистон

Қиз болалар;
1. Жасмина Маҳкамжонова – Андижон
2. Ситора Ибрагимова – Миллий Қиличбозлик Клуби (МҚК)
3. Шаҳноза Ўринбоева – Қорақалпоғистон
3. Мухлиса Раҳмонова – Бухоро

2009-2010 йилда туғилган спортчилар орасида
Ўғил болалар:
1. Егор Фаттахов – МҚК
2. Данияр Шакиров – Бухоро
3. Вадим Багауидинов – Тошкент вилояти
3. Тарвей Ли – Тошкент шаҳар

Қиз болалар:
1. Зарина Тер-Акопова – Бухоро
2. Шаҳзода Жанназарова
3. Дилнура Ибодуллоева – Бухоро
3. Тумарис Салиева – Қорақалпоғистон

Манба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Поделиться