Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодий концентрация соҳасида йил сарҳисоби

2020-01-15 | Иқтисодиёт

2020 йил 1 январь ҳолатига Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппаратига хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб олиш ва қўшиб юбориш ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш бўйича битимларга олдиндан розилик бериш бўйича жами 111 та мурожаатлар келиб тушди. Шундан, 92 таси устав фондидаги (капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишга доир мурожаатлар бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 32 таси хорижий инвесторларга тегишли.

Шу билан бир қаторда “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилганлиги учун, яъни хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидан улуш олишда монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олмасдан амалга оширилган битим сабабли 1 хўжалик субъектига нисбатан иш қўзғатилиб кўрсатма берилди.

2019 йилда келиб тушган барча мурожаатлар чуқур таҳлил қилиниб, Қўмита томонидан жами 3,312 трлн. сўмлик битимларга олдиндан розилик берилди, шундан 74 фоиз, яъни2,435 трлн. сўмлик (274,1 млн. АҚШ долл.) битимлар хорижий инвесторлар ҳиссасига тўғри келади.

Хорижий инвесторлар томонидан асосан тўқимачилик, фармацевтика, ахборот технологиялари, электротехника, озиқ-овқат ва шу каби соҳаларга тўғридан-тўғри маблағлар ва замонавий технологиялар кўринишида инвестициялар киритилиши кўзда тутилган.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси

Поделиться