Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Польшалик халқаро мутахассислар билан учрашув
2020-01-15 | Иқтисодиёт
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасида Раис ўринбосари Фарруҳ Карабаев, Польшалик, Хусусийлаштириш соҳаси бўйича халқаро эксперт, доктор Ирониус Навровски, Грабарек Марек ва Виеслав Кашмареклар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида меҳмонлар Қўмитанинг ўтган давр мобайнида эришган ютуқлари, келгуси режалари ҳақида маълумотларга эга бўлишди.
Ўз навбатида Европаликлар ҳам ўзларининг тажрибаларидан келиб чиқган ҳолда, бир нечта масалаларда маслаҳатлари ва тавсиялари билан ўртоқлашдилар.
Шунингдек, учрашув давомида икки томон дўстона алоқаларни сақлаб қолишга ва келгусида ўзаро фикр алмашиб туришга келишиб олишди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси