Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хитой ОАВ вакиллари Самарқанднинг сайёҳлик салоҳияти билан танишдилар

2020-01-14 | Туризм

Самарқанд шаҳрининг сайёҳлик салоҳияти йилдан-йилга ошиб бормоқда, шу билан хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари орасида ҳақиқий қизиқиш уйғотмоқда.  

Шу муносабат билан, Самарқандга ХХР оммавий ахборот воситалари вакиллари ташриф буюрдилар: Sichuan Daily Press Group нашриёт агентлиги бошлиғи Ван Циншань, "The Cover" нашриётининг маданият ва кўнгилочар департаменти директори Се Мэн, “Sichuan Discover” газетаси муҳаррири Ян Синь ва бошқа журналистлар мамлакатимизнинг тарихий-маданий обектлари ва сайёҳлик имкониятлари билан танишдилар.

Ташриф асносида шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини фото ва видео тасвирга олиб, Хитой оммавий ахборот воситаларида Самарқанднинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида мақола ва фоторепортажлар чоп этилди. Бу ўз навбатида Хитойдан Самарқандга сайёҳлар оқимини кўпайтиришга ёрдам беради.  

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться