Бугун, 14 январь соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида “Атроф муҳит ифлосланиши мониторингини янада такомиллаштириш” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Тадбирда Тошкент шаҳри ва чекка жойларда олиб борилаётган ободонлаштириш чора-тадбирлари, аҳолида экомаданиятни шакллантириш ва атроф-муҳит ифлосланишини бартараф этишдаги муаммолар муҳокама қилади.
Матбуот анжуманида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раҳбарияти ва мутасадди ходимлари иштирок этади.
Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.
Рўйхатдан ўтиш учун:
90 732 53 59 (telegram)
71 244 24 09
Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги