Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Эҳтиром” мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими
2020-01-11 | Маданият
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги “Маданият, санъат ва ижодиёт соҳасидаги “Эҳтиром” мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросимини ўтказиш тўғрисида”ги мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида Маданият вазирлиги томонидан юртимизда фаол ва сермаҳсул ижод қилаётган санъат ва маданият вакиллари ҳамда ўз ижодий тажрибалари билан ёшларга ибрат бўлаётган устоз санъаткорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида “Эҳтиром” мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими ташкил этилди.
Шу муносабат билан, жорий йилнинг 11 январь куни “OSIYO GRAND” тантаналар саройида Маданият, санъат ва ижодиёт соҳасидаги “Эҳтиром” мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Бундан кўзланган мақсад – меҳнатлари эътироф этилиб, юксак қадрланган устозларни кўрган ёш ижодкорларда ҳавас уйғотиш ва шу орқали уларни келгусида улкан марраларни забт этишга даъват қилишдан иборат.
“Эҳтиром” мукофоти маданият ва санъат соҳаларининг бир неча йўналишларини қамраб олган.
Мукофот “Театр, кино ва оммавий томошалар”, “Эстрада, анъанавий, опера хонандалик, мусиқа ижрочилиги ва рақс санъати”, “Тасвирий ва амалий санъат”, “Бадиий ижод, журналистика ва телевидение”, “Эътибор, эҳтиром, эъзоз” каби 5 та йўналиш бўйича 29 та номинациядан иборат.
“Эҳтиром” мукофотининг ўзига хослиги шундаки, у йил давомида санъат ва маданиятимизнинг турли йўналишларида фаол ва сермаҳсул ижод қилган фидойи, заҳматкаш ижодкорларни тақдирлайди, уларга эҳтиром кўрсатади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги