Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Китоб: ақл, зукколик, комиллик, теран фикр ... келажак мужассам
2020-01-10 | Маданият
Ички ишлар органлари тизимида ҳам Президентимизнинг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори ҳамда Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида, ички ишлар органлари ходимларини айниқса ёш ходимларни китобхонликка даъват этиш, уларнинг маьнавиятини юксалтириш ва ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш борасида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов ташаббуси билан Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида китоб мутоаласига бўлган меҳрни уйғотиш, ходимларнинг дунёқараши ва билим савиясини янада ошириш учун вилоятимиздаги барча ички ишлар бўлимларида “Кутубхона”лар ташкил қилиш ишлари давом этмоқда.
Қумқўрғон тумани Ички ишлар бўлимида ҳам навбатдаги кутубхона ташкил этилди. Ташкил қилинган мазкур “кутубхона” жавонларида, бадиий, тарихий, шеърий, детектив, сиёсий, мумтоз ва жаҳон адабиёт асарлари ўрин олган.
Бу ерда китобсевар ички ишлар органлари ходимлари ўзлари ёқтирган севиб мутоала қиладиган ёзувчи ва адибларнинг асарларини ўзгача бир меҳр билан ўқишлари мумкин бўлади.
Китоб ўқиш, ўқиган асарларининг мазмун-моҳияти замирига етиш инсонни комилликка, зукколикка ва теран фикр соҳибига айлантириши шубҳасиздир.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги