Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Юртимизнинг иқтидорли ўқувчилари яна бир халқаро олимпиадада билимларини синовдан ўтказади

2020-01-10 | Таълим

Жорий йилнинг 9-15 январь кунлари математика, физика ва информатика фанларидан Қозоғистон Республикаси Олма-ота шаҳрида бўлиб ўтадиган 16-Халқаро Жаутиков олимпиадасида (IZHO) мамлакатимиз ўқувчилар жамоаси иштирок этади.

Жаҳон миқёсида юқори нуфузга эга бўлган мазкур олимпиада ҳар йили Олма-ота шаҳридаги Физика-математика миллий мактабида ўтказилади. IZHO математика, физика ва информатика соҳасидаги улкан халқаро лойиҳа бўлиб, у турли мамлакатларнинг ихтисослашган мактаб жамоаларини жамлайди. Ушбу олимпиада энг яхши STEM мактабларини аниқлаш учун имконият яратади.

Халқаро Жаутиков олимпиадаси 2005 йилдан бошлаб Қозоғистон Республикасида ўтказиб келинмоқда. Хусусан, Ўзбекистон терма жамоаси 2006 йилдан буён иштирок этмоқда. Бу давр ичида ўқувчиларимиз 50 дан ортиқ медалларни қўлга киритди.

Ўтган йилги олимпиадада дунёнинг 18 давлатининг 540 нафар иштирокчилари орасидан юртимиз ўқувчилари 11 та (битта олтин, учта кумуш, еттита бронза) медални қўлга киритгани Ўзбекистонда иқтидорли ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва эътирофнинг яққол ифодаси бўлди.

Дунёда янги технологиялар жадал ривожланиб бораётганлигини ҳисобга олиб, IZHOнинг учта йўналиши (математика, физика ва информатика) иштирокчилар учун илмий фаолиятга қизиқиш истагини кучайтиришга имконият яратади.

Ушбу олимпиада ўқувчилар учун физика ва математика бўйича ўз билимини халқаро миқёсда синаш ва жамоавий ҳамкорликни рағбатлантириш, олимпиада ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тажриба алмашиш ҳамда асосий жаҳон олимпиадасида муваффақиятли қатнашиш учун кенг имкон беради.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Давлатимиз раҳбари ёшлар билан учрашувда Халқ таълими вазирлигида ташкил этилган Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаментига иқтидорли ўқувчиларнинг халқаро олимпиадаларда иштирокини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берган эди.

Халқаро Жаутиков олимпиадасида иштирок этувчи ўқувчиларимизга омад тилаб қоламиз.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться