Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Россия Ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот тўғрисида
2020-01-10 | Сиёсат
2020 йилнинг 9 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Икки томонлама ва халқаро кун тартибининг жорий масалалари бўйича фикр алмашилди.
Халқаро тадбирларнинг жадвалидаги айрим ўзгаришлар сабабли Россия ТИВ раҳбарининг Тошкент шаҳрига расмий ташрифи санасини 12-13 январдан 15-16 январга кўчириш тўғрисида келишувга эришилди.
Сергей Лавровнинг Ўзбекистонга ташрифининг аввал келишилган дастуридаги асосий бандлар ўзгаришсиз қолади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги