Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сурхондарёда ягона миллий меҳнат тизими бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди

2020-01-09 | Жамият

“Иш берувчи my.mehnat.uz сайтига кириб, ташкилотнинг электрон рақамли имзосини киритган ҳолда ўз ойнасига киради ҳамда ходим ҳамда унинг қариндошлари тўғрисидаги сўралган маълумотларни бирма бир тўлдиради. Ходим ҳам худди мана шу сайт орқали меҳнат дафтарчасини электрон тарзда кузатиши мумкин”.

Ҳудудларда Ягона миллий меҳнат тизимига ўтиш юзасидан ташкил этилаётган семинар машғулотларида ташкилот ва идораларнинг кадрлар билан ишловчи мутахассисларига шу каби маълумотлар тақдим қилиняпти.

Мана шундай тренингларнинг навбатдагиси 2020 йилнинг 7 январь куни Сурхондарё вилояти Бандлик бош бошқармаси томонидан 40 дан ортиқ ташкилот ва корхоналарнинг кадрлар бўлими раҳбарлари учун ташкил этилди.

Бу каби семинар Олтинкўл туманида ҳам ўтказилди. Унда 44 та бюджет, 21 та хусусий корхоналар, жами 65 та ташкилот вакиллари иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 январидан эътиборан юртимизда меҳнат шартномалари ҳамда меҳнат дафтарчаларининг электрон юритиш тизими ишга тушган эди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться