2020 йил 8 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA ) ваколатхонасининг янги раҳбари Ю Юни қабул қилди.
Ю Ю ўзининг Ўзбекистонга тайинланганлиги тўғрисидаги БМТ Бош котибининг ўринбосари ва UNFPA Ижрочи директори Наталиа Канемнинг мактубини топширди.
Вазир Ю Юни мазкур лавозимга тайинланганлиги билан табриклади ва муваффақиятли фаолият кўрсатишини тилади.
Суҳбат чоғида ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш ва барқарор ривожланишни таъминлашга йўналтирилган қўшма лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ қилишнинг самарадорлигини ошириш борасида томонларда қизиқиш борлиги тасдиқланди.
Ўзбекистоннинг БМТ билан ҳамкорликка муҳим аҳамият қаратиши, хавфсизликнинг глобал муаммолари ҳамда мамлакатлар ва минтақаларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига оид масалаларни ҳал қилувчи универсал ташкилот деб билиши таъкидланди.
Учрашувда 2022-йилда UNFPA кўмагида мамлакатимизда аҳолини рўйхатга олишнинг ўтказилиши билан боғлиқ амалий масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги