Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Давлат хизматлари марказидан ҳамкорлар мамнун

2020-01-03 | Жамият

Мана 2020 йилнинг биринчи иш куни ҳам Навоий шаҳар Давлат хизматлари марказига хорижлик инвесторлар ташрифи кузатилди. Навоий вилоятида биринчи бор пахта тўқимачилик кластерини ташкил этиш учун хорижлик ишбилармонлар ўзбек тадбиркорлари билан бизнесга қўл уришди.

Бизнесни рўйхатдан ўтказиш учун келган ҳамкорларга экстерриториал хизмат кўрсатилди. Чет эллик инвесторлар Кармана туманида пахта тўқимачилик кластерини бунёд этиш ниятида келишган.

Олинган маълумотларга кўра, эронлик ишбилармонлар тумандаги 18 минг гектар ерга гўза уруғини қадаб, оқ олтин ҳосил кўтариш, тўқимачилик фабрикаларида эса ҳосилни ип ҳолига келтириб, тайёр маҳсулотни жаҳон бозорига чиқариш мақсадини кўзлаган.

Пахта-тўқимачилик кластерлари мамлакатимиз ривожланишининг устувор йўналишларидан биридир. Давлатимиз раҳбари қишлоқ хўжалигида қайта ишлашни ва саноатни ривожлантирмасдан кўзланган мақсадга эришиб бўлмаслигини доимо таъкидлайдилар.

Чет эллик ҳамкорларнинг айтишича, пахтамиз ранги, толасининг узунлиги, пишиқлиги, кўрсаткичлари билан халқаро стандартларга тўла жавоб беради. Бу унинг жаҳон тола бозорида харидоргирлигини таъминлайдиган энг муҳим жиҳатлардан. Энг муҳими, кўплаб янги иш ўринлари яратилади.

Пахта етиштириш ва тўқимачилик соҳасида илмий, назарий ва амалий ишларнинг билимдонлари бўлган эронлик олим ва тадбиркорлар “CEDRUS KARMANA AGRO CLUSTER COMPANY” масъулияти чекланган қўшма корхонасини ташкил этишди. Бу борада хорижлик ҳамкорларга марказ ходимлари “яшил йўлак” тамойили асосида сифатли давлат хизмати кўрсатдилар. Ота бола Пилехваран Ҳамид Реза ва Амир Муҳаммадлар юртимизда чет эллик тадбиркорларга қўрсатилаётган эҳтиром ва имкониятни эътироф этишди.
 

Анвар САФАРОВ,
Навоий шаҳар ДХМ директори.

Манба: ЎзА

Поделиться