Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ягона тақвим: 2020 йил учун мўлжалланган маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирлари
2019-12-28 | Туризм
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 385-сонли қарорига мувофиқ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2020 йилда маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларининг ягона тақвимини тузиш бўйича қатор ишларни амалга оширди.
Ягона тақвимда Ўзбекистон ҳудудида ўтказиладиган маҳаллий ва халқаро тадбирлар рўйхати, уларнинг турлари, жойлашган жойи, санаси ҳамда ташкилотчилари кўрсатилган. Мазкур тақвимни яратишдан асосий мақсад хорижий сайёҳларни юртимизга жалб қилиш ва Ўзбекистон брендини халқаро туризм бозорида кенг тарғиб қилишдан иборатдир.
Тақвим қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади: - халқаро конференциялар, семинарлар; - халқаро ва миллий кўргазма ва ярмаркалар; - миллий чолғу асбоблари концертлари; - спорт мусобақалари ва тадбирлари; - миллий ҳунармандчилик соҳасидаги тадбирлар; - театр ва кўнгилочар томошалар ва миллий ўйинлар; - туристик ва маданий мерос объектларида тадбирлар ва бошқалар.
Маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларининг тегишли медиа-контентли ягона тақвими www.uzbektourism.uz, uzbekistan.travel, www.uzevent.com веб-сайтларига уч (ўзбек, рус ва инглиз) тилда жойлаштирилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги