Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

2019 йилда интернет хизматлар тарифлари арзонлашди

2019-12-26 | Технологиялар

Ўзбекистон алоқа тарихи музейида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси матбуот анжумани ўтказди. Компания 2019 йилда қилинган ишлар ва 2020 йил режалари ҳақида журналистларга маълумот берди.

2019 йил давомида компаниянинг Халқаро пакетли коммутация марказига уланган провайдер ва операторлар учун ташқи каналга уланиш тарифлари нархи 1 Мбит/с. учун 85 минг сўмдан 75 минг сўмгача (17 фоизга) арзонлаштирилганди. 2020 йилнинг 1 январидан эса мазкур тариф 56 минг сўмгача (20 фоиз) пасайиши кутилмоқда!

Ўзбекистонда 2019 йилда интернет хизматларига тарифлар ўртача 4 бараварга арзонлашди ва симли интернет тезлиги бутун Ўзбекистон фойдаланувчилари учун деярли 2 бараварга ошди.

«Ўзбектелеком» АК бугунги кунда аҳоли учун энг юқори — 100 Мбит/с. тезликдаги тариф режасини тақдим этмоқда. Интернет нархи эса 3,5 баравардан зиёдга камайган.

Солиштириш учун: 2018 йилда компаниянинг энг юқори тезликдаги тариф режаси 20 Мбит/с.дан ошмаган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться