Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Осиё парламент ассамблеяси Бош котиби билан учрашув
2019-12-24 | Сайлов
2019 йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Ахатов Осиё парламент ассамблеяси Бош котиби Муҳаммад Ризо Мажиди билан учрашди. У Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтган сайловларга кузатувчи сифатида келган.
Учрашув чоғида Муҳаммад Ризо Мажиди овоз бериш жараёнининг яхши ташкил этилганлигини ва жойларда маҳоратли раҳбарлик ташкиллаштирилганлигини юқори баҳолади. Сайловчиларнинг сайловда фаол иштирок этиши вакиллик ҳокимият органларининг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ролини кучайтириш ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишдаги сиёсий йўналишини аҳоли қўллаб-қувватлаётганлигининг тасдиғи эканлиги таъкидланди.
Томонлар Ўзбекистоннинг янги парламенти ва Осиё Парламент Ассамблеяси ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга ўзаро қизиқиш билдирдилар.
Учрашувда Ўзбекистон ва ассамблея ўртасидаги ҳамкорликнинг амалий масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги